Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Июль
2017

Новости за 23.07.2017

Тошкентда таниқли фотограф Умида Аҳмедова кўргазмаси бўлади (ВИДЕО)

Озодлик Радиоси 

Тошкентда таниқли кинодокументалист ва фотограф, Ўзбекистон кинематографлар уюшмаси аъзоси Умида Аҳмедова кўргазмаси 24 июлдан 26 августгача бўлиб ўтади. "Беғубор осмон" номи остидаги кўргазма  ZERO LINE хусусий галереясида бўлади.

Ўзбекистонда қарздорларни электр ва газдан узиш тартиби тасдиқланди

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон ҳукумати қарздорларни электр ва газ тармоқларидан узиш тартибини тасдиқлади. Podrobno.uz агентлиги хабарига кўра, янги тартибга биноан "Ўзбекэнерго" ва "Ўзтрансгаз" корхоналари электр ва газдан қарздорларнинг рўйхатини тайёрлаб, ҳар ойнинг 11-санасидан бошлаб, кундалик равишда Мажбурий ижро бюрога бериб боради. Бюро эса, аввалига, қарзини тўлаш учун истеъмолчига 5 кун муддат беради ва огоҳлантиради. Аммо, огоҳлантириш хати юборилгандан 5 кун ўтиб ҳам қарзини тўламаган истеъмолчи тармоқдан узилади. Читать дальше...

АҚШ генерали Россияни ўз давлатига мавжуд таҳдидлардан бири, деб атади

Озодлик Радиоси 

АҚШнинг юқори мартабали ҳарбийси хавфсизлик масаласига қаратилган анжуманда Россияни Америкага таҳдид солиб турган кўплаб хатарлардан бири сифатида тилга олди. Генерал Жозеф Данфорд 22 июл куни Колорадода ўтган Аспен хавфсизлик форумида чиқиш қиларкан: "Россия биз ҳозирда юзлашиб турган кўплаб хатарлардан бири, аммо ҳарбий қудрати катта бўлган хатардир. Ойдинки, долзарблик нуқтаи назаридан биринчи рақамли муаммо Шимолий Кореядир", деди генерал. Шунингдек, у хатарли давлатлар сирасида Эрон ва Хитойни ҳам тилга олди.

Россиянинг АҚШдаги 9 йиллик элчиси Кисляк Москвага чақириб олинди

Озодлик Радиоси 

Россиянинг АҚШдаги энг зиддиятли элчиси Сергей Кисляк 22 июл куни Москвага чақириб олинди. Россия элчихонаси 66 яшар элчи 9 йиллик вазифаси муддати тугагани муносабати билан чақириб олингани ҳақида баёнот берди. Interfax агентлиги берган хабарга кўра, Кисляк Россия Федерация Кенгашида фаолиятини давом эттириши мумкин. Унинг ўрнига эса Ташқи ишлар вазири муовини Анатолий Антонов тайинланиши мумкин. Аммо, ҳозирча унинг номзоди Кремл томонидан тасдиқланмагани айтилмоқда.

Туркия президенти Форс кўрфазига икки кунлик сафарини бошлади

Озодлик Радиоси 

Туркия президенти Эрдўғон Саудия Арабистони, Қувайт ва Қатарга 2 кунлик сафарини бошлади. Сафари олдидан у: "Бу минтақадаги инқирознинг чўзилишидан ҳеч бир томон манфаат кўрмайди", деб баёнот берди. Саудия Арабистони, Баҳрайн, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср ва бошқа давлатлар "Ислом давлати" террор гуруҳи ҳамда Эронга иттифоқчи кучларни қувватламоқда, деган важ остида Қатар билан дипломатик, савдо алоқаларини узган. Қатар эса айбловларни рад этмоқда ва токи, миллий суверенитети ҳурмат қилинаркан, музокараларга очиқлигини билдирган. Читать дальше...

Мирзиёев Каримов даврида ўзи тақиқлаган дронни Ўзбекистонда ишлаб чиқармоқчи

Озодлик Радиоси 

Президент Мирзиёев Тошкент вилоятида экин майдонларини дрон ёрдамида кузатиш лойиҳаси билан танишди ва тез орада, Ўзбекистонда учувчисиз мосламаларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилишини айтди. Ўзбекистонда бундай мосламалар 2014 йилда бош вазир бўлган Мирзиёевнинг қарори билан тақиқланган ва унга яширинча эгалик қилган шахсларга, ҳатто жиноий жавобгарлик кўзда тутилган.

Тошкентда 43 га майдонда мамлакатдаги энг йирик агрологистика маркази қурилмоқда

Озодлик Радиоси 

Президент Шавкат Мирзиёев 22 июл куни Тошкент вилоятига сафари доирасида Юқоричирчиқ туманида қурилаётган агрологистика марказини бориб кўрди. 43 ярми гектарлик майдонда бир вақтнинг ўзида 10 минг тонна маҳсулотни қабул қилиш, қайта ишлар ва сотиш қурбига эга бўлган логистика маркази қурилмоқда. Президент матбуот хизмати берган хабарга кўра, бу мажмуада 5 кросс-докинг, гипермаркет, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш ва сақлаш омбори, 10 минг тонналик музлатгич, 150 ўринли меҳмонхона қурилади. Читать дальше...

Ўзбек ҳарбийлари илк бор 2017 йилги Халқаро армия ўйинларида иштирок этади

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон армияси аскарлари илк бор Хитойдаги "Корла" полигонида бўлиб ўтадиган ҳарбий ўйинлар халқаро танлови - "АрМИ"да иштирок этади. РИА Новости агентлигининг Россия Мудофаа вазирлигига таяниб хабар қилишича, "Корла" полигонида армия ўйинларининг 4та танлови бўлади ва унда 10та мамлакат ҳарбийлари иштирок этади. Булар Хитой, Россия, Қозоғистон, Эрон, Ангола, Венесуэла, Зимбабве, Миср, Беларусь ҳарбийлари қатнашади. 2017 йилги Халқаро армия ўйинлари 29 июлдан 12 августгача давом этади ва Россия... Читать дальше...





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *