Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Июль
2017

Новости за 21.07.2017

Тошкент тиббиëт марказларидаги юзлаб врачлар вилоят касалхоналарига раҳбар лавозимларга жўнатилади

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон президентининг мамлакат тиббиëт тизимини ислоҳ қилишга қаратилган танқидий чиқишлари ортидан республика тиббиëт марказларидаги юқори малакали ходимларни вилоятларга жўнатиш ҳаракатлари бошланди. Озодлик суҳбатлашган врачлар бу тадбирни “врачларни сургун қилиш”, деб атар экан, “тиббиëт марказларини заифлаштирадиган” салбий оқибатларига ҳам эътибор қаратишди.

ЎзА: Президент Паркентда ёзувчи ва шоирлар учун 50 та уй қуриб бериш керак, деди.

Озодлик Радиоси 

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига сафари давомида айтгани тўғрисида ЎзА агентлиги хабар қилди. Агентликка кўра, “улар ижод қилиши учун шароит яратиш зарур. Ёзувчиларнинг олдига эса янги асарлар ёзиш, етук шогирдлар етиштириш каби вазифалар қўйилди”.  Адиблар учун 50 та уй қачон ва қайси маблағ ҳисобига қурилади, уйлар қандай критерийлардан келиб чиқиб берилади, уларнинг мулк шакли қандай бўлади – бу саволларга ЎзА агентлиги хабарида жавоб йўқ.

Москвада нотаниш аёлга ташланиб, юзини ўпиб-ялаган ўзбекистонлик ушланди

Озодлик Радиоси 

Москвада бир аёлга жинсий тажовуз қилганликда гумон қилиниб ўзбекистонлик қўлга олинди, деб хабар қилди Новости ахборот агентлиги 20 июл куни ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига таяниб.. “Полицияга фитнес-клубда тренер бўлиб ишлайдиган аёл Крилатские Холми кўчасида бир эркак орқасидан келиб жинсий тажовуз қилгани, юзини ўпиб, ялай бошлагани тўғрисида ариза билан мурожаат қилди”, деган агентлик манбаси. Унинг сўзларига кўра, аёлга тажовуз қилган шахс 31 яшар ўзбекистонлик бўлиб, унинг муқаддам судланмагани аниқланган. Читать дальше...

Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами нишонланди

Озодлик Радиоси 

Бирваркайига тўрт республиканинг халқ артисти Комилжон Отаниëзовнинг таваллуд куни Ўзбекистонда илк бор давлат миқëсида нишонланмоқда. Ўзбек ашулачилигида Озарбайжон торини урф қилган ҳофиз Комилжон Отаниëзов туғилган кунга 21 июль куни 100 йил тўлди.

Президент ташрифидан олдин Ангренда ҳар 100 метрга 1 милиция ходими қўйиб чиқилди

Озодлик Радиоси 

Тошкент вилоятининг Тўйтепа, Ангрен, Олмалиқ шаҳарларидаги Озодлик мобил мухбирларининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи арафасида бу шаҳарларда бюджет ташкилоти ишчи-хизматчилари кўчаларни супуриб-сидиришга, ёзнинг жазирамасида орадан икки кун ўтиб қуриб қолиши муқаррар гулларни ўтқазишга, эски ва қурилиши битмаган уй-жойларнинг кўча томонини тўсишга мажбурланган.

"Мини-стадион қуриб бер, десам, тадбиркор топиб кел, дейишди"

Озодлик Радиоси 

Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида... Читать дальше...

"Нега АЁҚШларда бензин йўқ, қўлда эса, бемалол?"

Озодлик Радиоси 

Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида... Читать дальше...

"Деҳқонларни 40 даража жазирамада бозорга киритишмаяпти"

Озодлик Радиоси 

Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида... Читать дальше...



"Водопроводимизнинг лойқа сувидан балиқ таъми келади!"

Озодлик Радиоси 

Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида... Читать дальше...

Данияда Истанбулдаги ҳужумга алоқадорликда гумон қилинаётган ўзбек ҳибсга олинди

Озодлик Радиоси 

20 июлда Даниянинг жануби-ғарбидаги Вейле шаҳри суди Истанбулдаги тунги клубга ҳужумга алоқадорликда гумонланган 42 яшар ўзбекистонликни тўрт ҳафта қамоқда сақлаш ҳақида қарор чиқарди. 2017 йилга ўтар кечаси "Рейна" тунги клубига бошқа бир ўзбекистонлик - Абдулқодир Машарипов томонидан уюштирилган қуролли ҳужумда 39 одам ҳалок бўлган ва яна ўнлаб одам жароҳат олганди.

Киевда Порошенко билан Лукашенко ўртасида сўзлашувлар бошланди

Озодлик Радиоси 

Киевда Украина президенти Петро Порошенконинг Беларус раҳбари Александр Лукашенко билан сўзлашувлари бошланди. Украина президенти маъмурияти биноси олдида расмий учрашув маросими бўлиб ўтди. Сўзлашувлардан сўнг икки президент матбуот учун баёнот бериши айтилди. Икки қўшни давлат раҳбарлари сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилади. Сўзлашувларда Донбассдаги можарони бартараф этиш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилиниши кутилмоқда. Беларус президентининг... Читать дальше...

Қирғизистонлик ўзбекларнинг "Бегойим" фонди Мирзиёевга мурожаат қилди

Озодлик Радиоси 

Қирғизстоннинг Жалолобод шаҳридаги “Бегойим” жамоатчилик ёшлар адабий фонди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга очиқ хат йўллаб, қирғиз-ўзбек алоқаларини жонлантириш масаласини кўтарди. Мурожаатномада икки давлат ўртасидаги чегара пунктларида назоратнинг қаттиқлиги оддий халқ қариндош-уруғчилик ришталарининг узилиш даражасига олиб келаётгани тўғрисида сўз юритилган.

Навальний: Немцов ўлимига Рамзан Қодировнинг алоқаси эҳтимоли текширилиши керак

Озодлик Радиоси 

Бу ҳақда Россия президенти лавозимига ўз номзодини кўрсатиш ниятини билдирган таниқли мухолифатчи Алексей Навальний Украина шарқидаги уруш қатнашчиси, "Новороссия" ҳаракати лидери Игорь Стрелков (Гиркин) билан ўтказган дебатда баёнот берди.

Шавкат Мирзиёев бугун Ангрен шаҳрига борди.

Озодлик Радиоси 

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА агентлигига кўра, давлат раҳбари Ангрендаги йилига 100 минг погон метр конвейер лентаси, 200 мингта қишлоқ хўжалиги техникаси шинаси, 3 миллион дона автомобиль шинаси ишлаб чиқариш режалаштирилган ишлаб чиқариш лойиҳаси ижросининг бориши билан танишди.  “Завод ишга тушгач, 1 минг 200 га яқин киши иш билан таъминланади. Ёшлар замонавий технологияларни эгаллаб, малакали кадр бўлиб шаклланади. Ҳозиргача 68 мутахассис Хитойда малака ошириб қайтди”, деб ёзди ЎзА.  Шавкат... Читать дальше...

Linkin Park солисти ўзини ўлдирган куни суратга тушиши режалаштирилган эди

Озодлик Радиоси 

20 июл куни Linkin Park гуруҳининг ўз жонига қасд қилиб, ҳалок бўлган солисти Честер Беннингтоннинг шу куни фотосессияси бўлиши керак эди, деб хабар қилди TMZ нашри. Бундан ташқари Linkin Park гуруҳи бир ҳафтадан сўнг гастрол концертларини бошлаши керак эди. Бироқ Беннигтоннинг ўлими гуруҳ келажагини мавҳум қилиб қўйди. 41 яшар Беннигтоннинг жасади 20 июл куни унинг Лос-Анжелесдаги уйидан топилди. Хонанданинг ўлимини ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва ҳамкасблари тасдиқлади. Честер Беннингтон икки марта уйланган эди... Читать дальше...

Мирзиёев Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами иштирокчиларини табриклади

Озодлик Радиоси 

“Маданий ҳаётимиздаги улкан воқеа – халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистон халқ артисти Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами билан сиз, азизларни, атоқли санъаткоримизнинг авлодларини, шогирдлари ва минг-минглаб мухлисларини, бугунги анжуманга ташриф буюрган хорижий меҳмонларимизни, бағрикенг, юксак маънавиятли Хоразм элини самимий муборакбод этаман”, деб бошланади Ўзбекистон президентининг ЎзА агентлиги эълон қилган табрикномаси. Давлат раҳбари Комилжон Отаниёзовнингўзбек мусиқа санъатига қўшган ҳиссасини “буюк”... Читать дальше...

Cенатор: Мансабдорлар депутатлар сўровини кўриб чиқишда сансалорлик қилмоқда

Озодлик Радиоси 

Мансабдор шахслар томонидан депутат сўровларини кўриб чиқишда сансалорликка йўл қўйилмоқда, депутат сўрови бўйича аксар ҳолларда юзаки жавоб берилмоқда (“Халқ сўзи”, 19 июль). Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси Муҳаммаджон Мақсудовга кўра, вилоят, шаҳар, туман Кенгашларида у ёки бу қарор қабул қилиниши жараёнида депутатлар қизғин мунозаралар, тортишувлар қилиш ўрнига бир овоздан маъқуллаш ёки “кутиб туриш позицияси”ни афзал кўрмоқда. “Жойлардаги депутатларимиз сўзи, талаби етарли таъсирга, кучга... Читать дальше...

Томди туманидаги ўнлаб овул харобага айланди – аҳоли Қоғозистонга кетмоқда

Озодлик Радиоси 

Навоий вилояти Томди туманидаги Жабай Балиманов, Янгичорва, Керизбулоқ, Кергетов, Бирлик, Аякқудуқ сингари ҳудудларидаги ўнлаб овул харобазорга айланди (“Оила даврасида”, 20 июль). Бир пайтлар қоракўлчилик билан шуҳрат қозонган ҳудуд аҳолиси қўшни Қозоғистонга кўчиб кетмоқда. Оқибатда харобага айланган масканларни бойўғли, каламуш, сичқон, юмронқозиқ сингари зараркунандалар эгаллаб олган. Бу эса турли касалликлар тарқалиши хавфини юзага келтирган. Ушбу жиддий муаммога ҳудуд ҳокимлиги ва мутасаддилар эътибор қаратмаётир.

Фарғона политехника институтига кириш баҳоси 7000 доллар!

Озодлик Радиоси 

Фарғона политехника институти механика факультети декани 7000 доллар пора билан қўлга олинди (“Ҳуқуқ”, 20 июль). Шу факультетда котиба бўлиб ишлайдиган абитуриент қиз ўқишга кириш борасида декандан йўл-йўриқ сўраган. Исми ошкор этилмаган декан эса ўқишга киритиб қўйиш эвазига 7000 доллар пора сўраган. Абитуриент қизнинг аризасига кўра ўтказилган тезкор тадбирда декан пора устида ушланган. “Олий таълим даргоҳларига кириш учун тест синовларининг натижаларига ҳеч ким, ҳеч нарса таъсир ўтказа олмайди. Читать дальше...

Ички ишлар ходимлари мардикор бозоридаги аёлларга таҳқиромуз муносабатда бўлмоқда

Озодлик Радиоси 

Тошкент шаҳри мардикор бозорларида вилоятлардан келган кўплаб аёллар овораи сарсон бўлиб юрибди (“Ҳуррият”, 19 июль). Тирикчилик кўйида мардикор бозорига чиқишга мажбур бўлаётган аёлларга ички ишлар ходимлари ҳам таҳқиромуз муносабатда бўлмоқда. “Ҳа, кейинги пайтда инсоннинг қадр-қиммати пасайиб кетгани бор гап. Одамнинг ўз юртида бундай хўрланишига бефарқ қараб бўлмайди”, деб ёзади газета. “Турмуш ўртоғим бошқага уйланиб кетган. Алимент тўлаш хаёлига келмайди. Болаларимга ёрдам сўраб, маҳаллагача бордим. Читать дальше...

Ўзбекистонда ўзини ҳимоя қилиш учун қурол олиб юришга рухсат берилиши мумкин

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон ҳукумати томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жойлаштирилган “Қурол тўғрисида”ги қонун лойиҳасида ватандошларга ўзини ҳимоя қилиши учун қуролга эга бўлиш ҳуқуқи берилиши қайд этилган. Ўзини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудида қуролни ватандошлиги бўлмаган шахслар ва хориж ватандошлари ҳам сотиб олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Тошкентлик она икки фарзандининг ҳаётига зомин бўлди

Озодлик Радиоси 

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшовчи 26 ёшли Рината Мусаева икки фарзандининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда бир қатор матбуот нашрлари хабар берди. Рината Мусаева 7, 5 ва 3 ёшли қизларини уйда қаровсиз қоддирган – ҳаво ҳарорати юқори бўлишига қарамай, хонадон ойналарини ёпиб, эшикни қулфлаб, ўз ишлари билан кўчага чиқиб кетган. Оқибатда 3 ва 5 ёшли қизи нобуд бўлган. Матбуот Р. Мусаеванинг муқаддам судлангани фактига эътибор қаратган. Мазкур ҳолатга оид бошқа тафсилотлар очиқланмаган. Қайд этилишича... Читать дальше...

Самарқандда номуси топталган қиз ўзини ўлдирди

Озодлик Радиоси 

Самарқанд вилояти Тайлоқ туманида яшаган қиз номуси топталгани боис ўз жонига қасд қилди (“Постда”, 15 июль). Тергов-суриштирув жараёнида Пастдарғом тумани Кичик Найманча қишлоғида яшайдиган фуқаро Б. Жаҳонгир қизнинг номусини топгани аниқланган. Марҳуманинг қариндошига унаштирилган Б. Жаҳонгир алдов йўли билан қизни уйидан чақириб олиб, кимсасиз тутзорда уни бир неча бор зўрлаган. Номусига чидолмаган қиз уйига қайтгач, қўшнисининг оғилхонасига кириб, ўзини осган. Жиноятчи қилмишига яраша жазога тортилгани хабар қилинган.





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *