Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Июль
2017

Ўзбекистон Ўшда мактаб қуриб беради

0
Ўзбекистон Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида 630 ўринлик мактаб қуриб беради.


Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Ўшда умумтаълим мактабини қуриш тўғрисидаги битим 28 июль куни Бишкек шаҳрида имзоланган.


Мазкур ҳужжат Ўзбекистоннинг Бишкекдаги элчиси ва Қирғизистон Таълим ва фан вазири томонидан имзоланган.


Аввалроқ Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Ўшдаги ўзбек академик театрига Тошкент 50 минг доллар миқдорида ёрдам кўрсатишга ваъда берган эди.


Май ойида бу ёрдамнинг 30 минг долларга яқини саҳна кийимлари, декорациялар ва безаклар шаклида Бобур театрига топширилди.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *