Тошкент вилояти шаҳар ичи йўловчи транспортида йўл ҳаққи тарифлари ўзгарди
Тошкент вилояти шаҳарларида йўловчилар ташиш фаолияти билан шуғулланувчи барча корхона ва ташкилотларга қарашли йўналишлардаги йўловчилар ташиш хизматларининг чекланган тарифлари қайта ишлаб чиқилди. Унга кўра, автобусларда 1 нафар йўловчи учун 1 500 сўм, йўналишли такси (микроавтобус)ларда 2 000 сўм этиб белгиланди.