Добавить новость
smi24.net
Hordiq.uz
Январь
2024
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20 21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Новости за 06.01.2024

Ҳарбийларнинг фарзандлари баҳслашди

Hordiq.uz 

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Самарқанд вилоятида ҳам ватанпарварлик ойлиги давом этмоқда. Тадбир доирасида Самарқанд шаҳрида ҳарбий хизматчиларнинг 7-14 ёшдаги фарзандлари ўртасида шахмат ва шашка бўйича ДХХ раҳбари кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада 60 нафарга яқин болажонлар иштирок этиб, ақл гимнастикаси бўйича ўз маҳоратини кўрсатди. Иштирокчилар […]

«Реал» Мбаппега Беллингемдан кўп маош бермоқчи эмас

Hordiq.uz 

Мадриднинг «Реал» клуби «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппени трансфер қилган тақдирда ҳам унга ярим ҳимоячи Жуд Беллингемдан кўпроқ маош тўламоқчи эмас. Бу ҳақда El Chiringuito журналисти Хосеп Педророл хабар берди. Манбага кўра, ҳозирда Беллингем «қироллик клуби»да мавсумига 15-16 миллион евро ишлаб топади. Жамоа Мбаппега ҳам ҳудди шунча маблағ беришга тайёр. Маълумот учун, ҳозирда Килианга «Реал»дан ташқари […]

Япониядаги зилзила қурбонлари сони 126 кишига етди

Hordiq.uz 

Япониядаги кетма-кет зилзила қурбонлари сони 126 нафарга етди. Бу ҳақда NHK телеканали маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар бермоқда. Камида 516 киши жароҳатлангани аниқланган. Телеканал маълумотларига кўра, энг кўп ўлим Важима шаҳрида қайд этилган – 69 киши. Суду шаҳрида 38 фуқаро ҳалок бўлган, қолган қурбонлар яна бешта шаҳарда қайд этилган.

Юзлаб австралияликлар Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун йилнинг илк митингига чиқди

Hordiq.uz 

Сиднейнинг юзлаб аҳолиси Австралиянинг энг йирик шаҳри кўчаларига чиқиб, Фаластинни қўллаб-қувватлаб, жангларни тўхтатишни талаб қилди, деб хабар берди news.com.au шанба куни. Унинг сўзларига кўра, шанба куни тушдан кейин юзлаб Сидней аҳолиси шаҳарнинг энг катта боғи – Хайд-паркда 2024-йил бошидан бери Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун илк митингга йиғилган. Баъзи фаоллар Фаластин байроғи ва анъанавий араб кеффиеҳ рангларида […]

Ироқ Бош вазири хорижий қўшинларни мамлакатдан олиб чиқишга қарор қилди

Hordiq.uz 

Ироқ ҳукумати хорижий ҳарбий коалицияни мамлакатдан олиб чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда Reuters бош вазир Муҳаммад Шиа ал-Суданий идорасига таяниб хабар берди. “Ҳукумат халқаро коалиция кучларининг Ироқда доимий қолиши муддатини тўхтатиш чораларини кўриши керак бўлган икки томонлама қўмита ишини бошлаш санасини белгилади”, — дейилади баёнотда.

Япония Мудофаа вазирлиги жабрланган ҳудудлардаги ходимлар сонини 5400 нафарга етказди

Hordiq.uz 

Япония Мудофаа вазирлиги зилзиладан жабр кўрган ҳудудлардаги Ўзини-ўзи мудофаа кучлари ходимлари сонини 5400 нафарга оширди. Бу ҳақда вазирлик ўзининг расмий сайтида маълумот берди. Зилзила жойида самолётлар, кемалар ва вертолётлар ҳам ишламоқда.

Тошкентнинг 2 та туманида иссиқ сувда қора заррачалар пайдо бўлди

Hordiq.uz 

Расмий муносабатга кўра, бу сулфатланган кўмир ва у сувни тозалаш фильтридан ажралиб чиққан. Иссиқлик тармоқларида сулфатланган кўмир оқими бартараф этилди. Сулфокўмир сувни фильтрлашда ишлатилади ва истеъмолчилар учун хавф туғдирмайди. ▪️Ҳолат Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларида қайд этилганди.



Ўзбекистондан Москвага учаётган самолёт Оренбург аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди

Hordiq.uz 

5 январ куни Ўзбекистондан Москвага учаётган самолёт Оренбург аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Йўловчининг касал бўлиб қолгани сабабли самолёт Самарқанддан Москвага парвозини тўхтатган. Россия ҳаво йўллари компаниясига тегишли самолёт Шереметевога кетаётган эди. Экипаж зудлик билан Оренбургга қўнишга қарор қилган. Йўловчининг кейинги аҳволи ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Ўзбекистонда тўққиз йилдан буён қидирувда бўлган “Жиҳодчилар” оқими аъзоси 6,5 йилга қамалди

Hordiq.uz 

2023 йил март ойида Туркия полицияси томонидан диний оқим аъзоси қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Суд ҳукми билан А.Абдураҳмоновга 6 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Абдуҳодий Абдураҳмонов 2010-2012 йилларда Россияда ишлаб юрган вақтда мазкур диний оқим таъсирига тушиб, унинг аъзоси бўлган. Фарғона шаҳрида акаси ва бир қатор […]

Туркиядан ўғирланган 3 минг 59 тарихий мерос қайтарилди

Hordiq.uz 

Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой 2023 йилда Туркиядан ўғирланган 3 минг 59 тарихий асар қайтарилганини маълум қилди. Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой, ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қилган баёнотида, Туркиядан ўғирланган асарларни қайтариш учун саъй-ҳаракатларини 2024 йилда ҳам худди шундай фидойилик ва қатъият билан давом еттиришларини билдирди. Қадимги Перге […]

Туркияда интерпол излаётган қўшмачи “Мадам Клод” лақабли ўзбекистонлик аёл ушланди

Hordiq.uz 

Туркиянинг Чанаккале шаҳрида фоҳишалик уюштиргани ва Ўзбекистондан қизларни Туркиядаги фоҳишахоналарга етказиб бергани учун Интерпол томонидан қизил огоҳлантириш билан қидирувга берилган “Мадам Клод” лақабли Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Мирхонова қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди. Маълум бўлишича, Клод хоним 15 кун олдин Туркия фуқаролигини олиш учун туркиялик дўкондор М.Шга турмушга чиққан, куёвбола эса содир бўлган ишдан ҳайратда. […]

Тошкент вилоятида фуқаролар ноқонуний тарзда қушларни овлагани аниқланди

Hordiq.uz 

Тошкент вилояти Экология бошқармаси Оҳангарон тумани ҳамда шаҳар бўлимлари томонидан назорат тадбири ўтказилди. Тадбир давомида Оҳангарон туманидаги «Геолог» МФЙ ҳудудида номаълум фуқаролар томонидан ноқонуний равишда сайроқи қушлар овланаётгани аниқланди. Ҳолат ўрганилганида ҳуқуқбузарликни фуқаролар M.M., M.M., Ф.A. содир этилганлиги аниқланди. Ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва ҳар бирига БҲМнинг 10 баробари — […]

Эронда терактга алоқадорликда гумонланиб 11 киши ҳибсга олинди

Hordiq.uz 

Эронда генерал Қосим Сулаймоний дафн этилган Кермон шаҳридаги қабристон яқинида содир этилган терактга алоқадорликда гумонланиб 11 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда Эроннинг Tasnim агентлиги хабар берди. Шунингдек, Керманда икки худкуш-террорчи яшаган уй топилган. Унда портловчи қурилмалар, жумладан портловчи камарлар топилган. Ислом Республикаси Ички ишлар вазирлигининг аниқлик киритишича, 89 киши теракт қурбони бўлган, улардан 12 нафари […]





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *