Добавить новость
smi24.net
Hordiq.uz
Январь
2024
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20 21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Новости за 04.01.2024

Қирғизистонда «Вагнер» жангчиси қўлга олинди

Hordiq.uz 

Қирғизистонда «Вагнер» ХҲК сафида жанг қилган 27 ёшли Бекназар Боругул уулу беш ярим йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Қирғизистон фуқароси Россия колониясида урушга ёлланган. Ватанига қайтганида эса қўлга олинган. Бу Қирғизистонда шу каби иккинчи ҳолат бўлди.

Қозоғистонда бинонинг қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Hordiq.uz 

Қозоғистондаги кафеда содир бўлган портлаш оқибатида бино қулаши натижасида ҳалок бўлган учинчи шахснинг жасади топилди. Бу ҳақда АПАнинг Қозоғистондаги мухбири хабар берди. Уральскдаги учинчи қурбоннинг жасади қутқарувчилар томонидан топилиб, олиб чиқилди. Портлаш кафеда соат 14:00 да содир бўлган. Аввалроқ икки киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Ҳозирда яна 4 киши реанимацияда.

Қорақалпоғистондаги наркологик беморларга яратилган шароитлар амалда яхшиланмади – Омбудсман

Hordiq.uz 

Маълумки, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга, жумладан  мажбурий даволаш тиббиёт муассасалари, «Саховат» ва «Мурувват» уйларига ҳам мунтазам равишда мониторинг ташрифлари амалга оширилади. Ушбу ташрифлар жараёнида аниқланган камчиликлар Омбудсман тавсиясига кўра муассасалар раҳбарияти томонидан дарҳол бартараф этилади. Баъзи ҳолларда эса тегишли давлат ташкилотларига Омбудсман... Читать дальше...

Қора шоколаднинг фойдали хусусиятлари ҳақида биласизми?

Hordiq.uz 

Қора шоколад мия ҳужайраларининг қариш жараёнини олдини олиши ва секинлаштириши исботланган. Шунинг учун бу ширинлик ҳар қандай ёшда фойдалидир. Қора шоколад ахборотни идрок этиш, уни таҳлил қилиш ва муайян хулосалар чиқариш қобилиятини оширади. ️ Шоколад юрак-қон томир тизимининг ишига ижобий таъсир кўрсатади, қон айланишини яхшилайди ва қон босимини барқарорлаштиради. ️ Бундан ташқари, қондаги холестерин даражасини […]

«Шаҳарнинг кўрки тоза ҳавоси билан экан» – Кушербаев

Hordiq.uz 

Расул Кушербаев дунёнинг ҳавоси энг ёмон, соғлиқ учун зарарли шаҳри Деҳлидан видеомурожаат йўллади. «Деҳлига келдик, айландик, ҳавоси ёмон бўлгани учун ҳеч нарса татимаяпти. Ҳозирги Тошкент ҳавоси Деҳлиникидан кўра яхшироқ. Бироқ бу кетишда Деҳлига етиб олишимиз мумкин. Қаерда бўлишдан қатъи назар, биринчи тоза ҳаво бўлиши керак экан» — деди Кушербаев.

Алишер Усмоновнинг бойлиги $259 млнга камайгани маълум бўлди

Hordiq.uz 

2024 йил бошидан буён Алишер Усмоновнинг бойлиги $259 млнга камайиб, $20,8 млрдни ташкил этди, дея xaбар бермоқда “Bloomberg” нашри. 3 январь ҳолатига кўра, Усмонов “Bloomberg” талқини бўйича дунёнинг энг бой 500 кишиси рейтингида 86-ўринни эгаллаб турибди. Бу рўйхатга жами 50 нафар россиялик киритилган бўлиб, улар қаторидан Алишер Усмонов ҳам жой олган.

Петербургда 1950 йилдаги совуқ ҳаво рекорди янгиланди

Hordiq.uz 

Петербургда 1950 йилдаги совуқ ҳаво рекорди янгиланди. Ҳарорат -25,3° гача тушди. 74 йил олдин шаҳарда -25,1° совуқ кузатилган. Бироқ совуқ шаҳарлик “морж”га кўчада калта иштонда юришга халал бермаяпти чоғи (суратда).

1 апрелдан газланган ва энергетик ичимликларга акциз солиғи жорий қилинади

Hordiq.uz 

таркибида шакар ёки хушбўйлаштирувчи моддалар бўлган, газланган ҳамда истеъмол қадоғига қадоқланган ичимликлар – 1 литр учун 500 сўм; энергетик ва тетиклаштирувчи ичимликлар – 1 литр 2 000 сўм.



Тиббиёт ходимларининг касбий фаолияти босқичма-босқич лицензияланади

Hordiq.uz 

Ўзбекистонда вилоят ва республика даражасидаги барча кўптармоқли шифохоналарда умумий бошқарувни тиббиёт менежерлари томонидан амалга оширилишига эришиш режалаштирилмоқда.   “Аҳоли саломатлиги-2030” стратегияси лойиҳасига кўра, бирламчи бўғин муассасаларининг 30 фоизи, вилоят муассасаларининг 50 фоизи, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва республика муассасаларининг 70 фоизи миллий аккредитациядан ўтказилади. Ҳар бир ҳудудда камида 1 та вилоят/шаҳар муассасаси, 5 та Республика... Читать дальше...

Илк бор ўзбекистонлик беш таэквондочи рейтинг орқали Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритди

Hordiq.uz 

Булар: Зухриддин Тоҳиров (-63 кг) Жавоҳир Алиқулов (-70 кг) Асад Тоштемиров (-80 кг) Зиёда Исоқова (-47 кг) Гулжаной Наимова (+65 кг) Токиодаги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистондан 3 нафар таэквондочи иштирок этган.

Пойтахт аҳолисига маска тақиш тавсия этилмоқда

Hordiq.uz 

Халқаро «Ҳаво сифати индекси» сайти айни вақтда Тошкент шаҳри ҳавосида PM 2.5 концентрацияси ЖССТ ҳаво сифатининг йиллик стандартидан 13,4 баравар юқорилигини кўрсатмоқда. Сайт бу ердаги ҳаво сифатини носоғлом, дея баҳолаган. Ва Тошкент аҳолисига ташқарида машқ қилмаслик, ифлос ҳаводан сақланиш учун деразаларни ёпиш, маска тақиш ҳамда ҳаво тозалагичларни ишга туширишни(агар бундай ускуна бўлса албатта) тавсия этмоқда.

Ўзбекистонда “газ заправка”лар тўлиқ иш фаолиятига қайтмоқда

Hordiq.uz 

Кеча 1 минг 507 та “метан заправка”нинг 1 минг 363 таси, яъни 91% тўлиқ ишлаган, деб маълум қилди Энергетика вазирлиги матбуот котиби. Декабрь ойида кунлар кеский совиб кетган вақтларда АГТКШлар фаолиятига чекловлар киритилганди.

Элдор Шомуродов таркибдан чиқарилди

Hordiq.uz 

ОФК Осиё Кубогида иштирок этадиган жамоаларнинг якуний таркибларини эълон қилди. Ўзбекистон сининг аввалроқ эълон қилинган 28 кишилик қайдномасидан 2 футболчи тушиб қолган. Булар — жароҳат олган жамоа сардори Элдор Шомуродов («Каляри») ва яримҳимоячи Шаҳбоз Умаров («Ордабаси»). 13 январ куни бўлиб ўтадиган Сурияга қарши 1-тур ўйинигача таркибда ўзгартириш қилиш мумкин. Шу сабаб Умаров ҳам жамоа билан Қатарга […]

Қуруқ гап оғиз йиртар!

Hordiq.uz 

Фақат оҳ-воҳ қиласизлар, дўқ-пўписа қиласизлар, аммо қўлларингдан ҳеч нарса келмайди. Илгари ҳам Эроннинг битта генерали ўлдирилганди. Ҳамма “бутун дунё энди портлаб кетса керак” деб ўйлаганди. Бироқ ҳеч бало бўлмади. Қуруқ гап магнит тасмалари-ю қоғозларда қолиб кетди. Яна Эронда ва яна қабристонда теракт амалга оширилди. Бу сафар ҳам Эрон раҳбари душманларининг кулларини кўкка совуришини айтди. […]

Ўзбекистонда АИ-80 бензиндан воз кечилади

Hordiq.uz 

Шу билан бирга, Энергетика вазирлиги матбуот котибининг маълум қилишича, АИ-92 ва АИ-95 маркаларининг нархи аҳолига мақбуллаштирилади. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 2025 йилдан, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи эса 2026 йилдан асбоб-ускуналарини юқори октанли бензин ишлаб чиқаришга тўлиқ мослаштиради.

Қозоғистонда Россиянинг 10 дан ортиқ телеканаллари эфирдан олиб ташланди

Hordiq.uz 

Қозоғистон миллий телерадиоэшиттириш оператори “Казтелерадио” ОАЖ ҳамкори “ТVCОМ” бир қатор Россия телеканалларини сунъий йўлдош ва интернет-телевидениеси – “МДҲнинг Биринчи канали”, “Дом Кино”, “Победа” ва бошқа телеканалларни трансляция қилишни тўхтатди. Компания раҳбарияти “хорижий каналлар улушини аста-секин камайтираётганини” маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакат ҳукумати қарори билан Россия Федерациясининг асосий тарғибот каналларини эфирга узатувчи “Спутник24” портали […]

Килиан Мбаппе клуб рекордини ўрнатди

Hordiq.uz 

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе клуб рекордини ўрнатди. 25 ёшли футболчи Луис Энрике шогирдларига Франция Суперкубогида «Тулуза»ни мағлуб этишда (2:0) ёрдам берди ва 44-дақиқада рақиб дарвозани ишғол қилди. Foot Mercato нашри хабарига кўра, Мбаппе ўз уйида «Парк де Пренс»да «ПСЖ» сафида 111 та гол урган. Тарихда ҳеч ким бундай кўрсаткичга эриша олмаган. Килиан Мбаппе 2017 йилнинг […]

Самарқандда иккита фура ёниб кетди

Hordiq.uz 

Самарқанд вилоятида иккита юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.   Маълум қилинишича, 3 январь куни соат 22:50 ларда Самарқанд тумани “Ўзбек кенти” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлда юк автомобиллари ўртасида тўқнашув содир бўлиб, транспорт воситаларида ёнғин юзага келган. “Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. ЙТҲ натижасида жароҳат олганлар йўқ”, — дейилади хабарда. Ҳолат юзасидан терговга қадар […]

“Тез ёрдам” хизматини электромобиллар билан таъминлаш режалаштирилмоқда

Hordiq.uz 

“Аҳоли саломатлиги — 2030” Миллий стратегияси лойиҳасида белгиланишича : 2024 йилда 120 та; 2025 йилда 280 та; 2026 йилда 1 000 та электромобиллар сотиб олинади. Уч йил давомида жами 1400 та машина электромобилга алмаштирилади.

АҚШ президентлигига янги номзод пайдо бўлди

Hordiq.uz 

Кичик Роберт Кеннеди Юта штатида АҚШ президентлигига номзод бўлиш учун имзо тўплади. АҚШда президентликка янги номзод аниқланди – кичик Роберт Кеннеди 2024 йилги сайловларда ўз номзодини кўрсатиш учун Юта штатида керакли миқдордаги имзоларни тўплади. Бу ҳақда сиёсатчининг сайтида хабар берилган. Кеннеди барча 50 штатда сайлов бюллетенида иштирок этиш режаларини эълон қилиши кутилмоқда. У АҚШнинг собиқ […]

Фарғонадаги ЙТҲда 2 киши вафот этди

Hordiq.uz 

Ҳодиса кеча 4P-146 автомобиль йўлида юз берган. Nexia-3 шошилиб асосий йўлга чиққанида Tracker уни уриб юборган. Оқибатда Nexia’даги 2 киши воқеа жойида вафот этган. Яна 3 киши шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Салоҳ «Ливерпуль» билан янги битим тузишга яқин турибди

Hordiq.uz 

«Ливерпуль» ўз футболчисига янги битим таклиф қилади. Хабарларга кўра, Муҳаммад Салоҳ мерсисайдликлар билан янги шартнома имзолашга яқин турибди. Бу ҳақида инглиз матбуоти хабар тарқатмоқда. Миср терма жамоаси аъзоси айни дамда ҳафтасига 350 минг фунт маош олмоқда. Унинг амалдаги битими 2025 йилда якун топади. Салоҳга Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдираётган эди.

Қўшма Штатлар Қатардаги базада яна 10 йил давомида ҳарбий иштирокини сақлаб қолади

Hordiq.uz 

Гап Доҳанинг жануби-ғарбидаги чўлда жойлашган ва АҚШнинг Яқин Шарқдаги энг йирик ҳарбий иншооти жойлашган Ал-Удейд авиабазаси ҳақида бормоқда. Reuters агентлигининг хабар беришича, АҚШ ҳукумати Қатар билан АҚШнинг мамлакатдаги ҳарбий иштирокини узайтириш бўйича келишиб олган.

Ҳайдовчилар диққатига! Автобус йўлагида тўхтаманг!

Hordiq.uz 

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖга кўра, биргина 2 январда 87 та ҳайдовчи шундай қоидабузарлик учун 660 000 сўмдан жаримага тортилган. Ҳайдовчилардан автобуслар учун ажратилган махсус йўлакларда қоидага асосан ҳаракатланишлари сўралади.

Гўштлар ичига хуфиёна яширилган 350 дона гильзалар фош бўлди

Hordiq.uz 

Тошкент вилояти божхоначилари томонидан юртимизга ноқонуний равишда ўқ-дорилар олиб ўтилишига доир қонунбузарлик ҳолатлари мунтазам фош этилмоқда. “Яллама» чегара божхона пост терминалига кириб келган фуқаро бошқарувидаги “Газель” русумли автотранспорт воситасидаги курьерлик жўнатмалари божхона назоратидан ўтказилди. Божхона кўриги натижасида, автотранспорт воситасига юкланган товарлар орасида, гўшт маҳсулотлари ичига хуфиёна яширилган жами 14 қутида 350 дона ов қуроли учун […]





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *