Халқаро олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчи информатикадан илк марта олтин медалга эга бўлди
Жорий йилнинг 7-13 январь кунлари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида математика, физика ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанларидан ташкил этилган 20-Халқаро Жаутиков олимпиадасида дунёнинг 16 та мамлакатларидан (Монголия, Руминия, Россия, Туркия, Индонезия, Сербия, Арманистон, Озарбайжон, Белорус, Болгария, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон, Ўзбекистон) 680 нафар ўқувчилар (математика фанидан – 286 нафар, физика фанидан – 194 нафар, информатика фанидан – 200 нафар) иштирок этди.
Ушбу олимпиадада 2 та олтин, 3 кумуш ва 9 та бронза жами 14 та медалларини қўлга киритилди.
Мазкур олимпиадада информатикадан илк марта олтин медалга эришилди.
Халқаро олимпиадада ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларимиз билан танишинг:
Информатика:
Аслибек Суннатов – Тошкент шаҳар, Ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактаби 10-синф ўқувчиси- олтин медаль;
Ҳусанбой Мансуралиев – Наманган вилояти, Президент мактаби 11-синф ўқувчиси-кумуш медаль;
Математика:
Мадина Суюнова – Қашқадарё вилояти, Китоб тумани 96-ИДУМ 11-синф ўқувчиси- олтин;
Асадбек Бобоқулов – Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, С.Х.Сирожиддинов номидаги академик лицейи 1-босқич ўқувчиси – кумуш;
Бегзод Хошимжонов – Андижон вилояти, Марҳамат тумани ихтисослаштирилган мактаби 11-синф ўқувчиси – кумуш;
Беҳрузбек Элмуродов – Қашқадарё вилоят, Миришкор тумани, 21-мактаб 10-синф ўқувчиси – бронза медаль;
Мақсадбек Эгамбердиев – Хоразм вилояти, Боғот тумани ихтисослаштирилган мактаби 10-синф ўқувчиси— бронза медаль;
Асилбек Абдуқаюмов -Тошкент шаҳар, Вестминстер академик лицейи 2-босқич ўқувчиси— бронза медаль;
Элбек Зоҳиджонов -Тошкент шаҳар, Ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактаби 9-синф ўқувчиси— бронза медаль;
Фарҳод Очилов – Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ихтисослаштирилган мактаби 11-синф ўқувчиси— бронза медаль;
Нурмуҳаммад Отамуродов – Бухоро вилояти, Олот тумани ихтисослаштирилган мактаби 11-синф ўқувчиси— бронза медаль;
Озодбек Ахтамов – Тошкент шаҳар, Ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактаби 10-синф ўқувчиси— бронза медаль;
Азизбек Мамажанов – Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани 3-мактаб 8-синф ўқувчиси – бронза медаль;
Озодбек Орифжонов – Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, 3-мактаб 10-синф ўқувчиси – бронза медаль.
Эслатиб ўтамиз, 19-Халқаро Жаутиков олимпиадаси онлайн форматда ташкил қилинган бўлиб, унда ўзбекистонлик ўқувчилар 5 та кумуш ва 8 та бронза медалларини қўлга киритган эди.