Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Август
2017

Новости за 19.08.2017

OzodMikrofon: “Порталга кимдан арз қилсам шикоятим ўша раҳбарнинг ўзига юбориляпти”

Озодлик Радиоси 

Андижон вилояти Балиқчи тумани пенсия жамғармасининг хўжалик ишлари мудири Осиё Қўчқорованинг OzodMikrofonга арз қилишича, унга нисбатан уюштирилган туҳмат ўз тасдиғини топмаганидан сўнг, у маънавий ва моддий зарарни қоплашни сўраб фуқаролик судига арз қилган.

OzodMikrofon: “Асли касби ветврач бўлган ҳоким ўринбосари аҳолини бир ҳафта ичида уйларини бузишга мажбурлаяпти”

Озодлик Радиоси 

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидан OzodMikrofonга қўнғироқ қилган пенсионер Набижон Жўрабоевнинг айтишича, туман марказидаги Дўстлик маҳалласидаги ўнлаб уй эгаларига, бир ҳафтанинг ичида уйларини бузиб, материалларини олиб чиқиб кетиш буюрилган.

OzodMikrofon: “Президентнинг тадбиркорни қувватлаш ҳақидаги гапини Қашқадарё ҳокими писанд қилмаяпти”

Озодлик Радиоси 

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшайдиган тадбиркор аёл Зуҳра Муқимованинг OzodMikrofonга арз қилишича, унинг барча ҳужжатлари тахт бўлган, давлат дастурига киритилган автомобилларга метан гази қуйиш шохобчаси лойиҳасини вилоят ҳокими тасдиқламаяпти.

ИШИД Сургутдаги пичоқ ҳужумига масъулиятни зиммасига олди

Озодлик Радиоси 

Россиянинг Сургут шаҳри марказида жойлашган Бажова кўчасида номаълум шахс йўловчиларга пичоқ билан ташланиши оқибатида 8 киши жароҳатланди. Мамлакат тергов қўмитаси матбуот хизматига кўра, бу ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 11:20дан 11:40 оралиғида рўй берган. Воқеа жойига етиб келган полициячилар одамларга пичоқ билан ҳужум   қилган одамни отиб ўлдирган. Ҳужум учун ўзини "Исломий давлат" ёки ИШИД дея атайдиган экстремист гуруҳ масъулиятни ўз бўйнига олди.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" йўловчилари тўрт кундан буён Истанбулдан Тошкентга учолмаяпти

Озодлик Радиоси 

Туркиянинг Истанбул шаҳри Отатурк аэропортида Тошкентга учиши керак бўлган ўнлаб йўловчи қўлида билети бўлса ҳам 4 кундан буён аэропортда қолаётганликларини айтишмоқда. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати вакили Озодлик билан суҳбатда учоқда жой етишмаётани сабаб айрим йўловчилар вақтида учолмай қолганини тасдиқлади. Вакилга кўра, билетида учиш санаси аниқ бўлган йўловчилар меҳмонхона билан таъминланган.

АҚШ махсус элчиси Курт Волкер Минскда Россия расмийлари билан учрашади

Озодлик Радиоси 

Украина шарқидаги қуролли можарога чек қўйиш уринишлари бўйича АҚШ махсус элчиси этиб тайинланган Курт Волкер 21 август куни Миснк шаҳрига хизмат сафари билан боради ва у ерда Украина-Россия алоқаларини муҳокама қилиш учун Россия ҳукумати вакили билан учрашади.

Ўзбек ошпазлари 6 тонналик "мега палов" тайёрлашди

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистонлик ошпазлар диаметри сал кам 5 метр бўлган, сиғими 8 минг литрли қозонда 6 тонна ош дамлаб Гиннеснинг рекордлар китобига киришмоқчи. Жаҳондаги энг катта палов тайёрлашни ошпазлар 17 август куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида репетиция қилишди. Палов тайёрлаш учун 826 кило мол гўшти, 825,5 кило қўй гўшти, 195 кило думба ёғи, 1650 кило гуруч кетган. Улкан қозонга 2,4 тонна сабзи, 185 кг пиёз, 350 литр ўсимлик мойи, 480 кг туз, 4,5 кг зира, 165 кг зирк, 90 кг нўхат, 3 кг қора мурч солинган. Читать дальше...

Мирзиёев мактаб формаси жорий этишни таклиф қилди

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон мактабларида қиммат ва арзон кийим ўртасидаги фарқни йўқотиш учун мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев мактаб формасини жорий этишни таклиф қилди. "Бизнинг ўзбек менталилетини ҳисобга олган ҳолда, мактаблар ва коллежларга ягона форма жорий этиш лозим. Форма билан мактаб ўқувчисининг маънавий дунёси, маданияти, масъулияти ўзгаради. Бизнинг жамиятимизда ғариб ва бой кийинган мактаб ўқувчилари ўртасида келишмовчиликлар юзага келмоқда. Бу каби вазиятлар маънавиятни эмас, нафратни уйғотади. Читать дальше...

Трамп бош стратеги Стивен Бэннонни вазифасидан четлатди

Озодлик Радиоси 

АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг бош сиёсий стратеги Стивен Бэннонни вазифасидан четлатди. Жаноб Трамп ўз маслаҳатчисига қилган хизматлари учун миннатдорчилик билдирди. Оқ уй маъмурияти Бэннон ваколатларини зиммасидан соқит қилиш қарорини ўзи қабул қилганини маълум қилди  16 август куни Бэннон American Prospect нашрига берган интервюсида "Шимолий Корея муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал этиб бўлмайди" деган. Бэнноннинг бу гапи президент Трамп баёнотларига мос келмайди. Трамп Пхеняннинг таҳдидларига... Читать дальше...

Барселонада оломон устига машина ҳайдаган ҳужумчи ҳали ҳам озодликда

Озодлик Радиоси 

Испания полицияси Барселона шаҳрида оломон устига автомобил ҳайдаган 22 ёшли марокашликни қидирмоқда. Полицияга кўра, ҳужумда гумонланаётган бу йигит ҳали ҳам озодликда ва Францияга ўтиб кетган бўлиши мумкин. Бундан аввал Испания полицияси Барселонадан юз чақирим узоқликдаги Камбрилс шаҳарчасида террорчиликда гумон қилинган беш кишини отиб ўлдирганини билдирганди. Пайшанба куни Барселона шаҳрида ҳужумчилар фургон машинасини одамлар устига ҳайдаб 13 кишини ўлдиришган ва юздан зиёд одамни яралашганди. Читать дальше...

Финляндия полицияси Туркудаги ҳужумни террор ҳуружи сифатида тергов қилмоқда

Озодлик Радиоси 

Финляндия полицияси Турку шаҳри марказида одамларга пичоқ билан қилинган ҳужумни террорчилик хуружи сифатида тергов қилмоқда. Жума куни Туркуда номаълум шахс одамларга пичоқ билан ташланган, оқибатда икки одам ҳалок бўлган, саккиз одам жароҳатланганди. Полиция ҳужумчининг шахсини аниқлаган. Ҳужумчи 18 ёшли марокашлик йигит экани айтиляпти. Ҳужум оқибатида яраланганлар орасида Италия ва Швеция фуқаролари ҳам бор.   Полиция одамларга пичоқ билан ташланган ҳужумчига қарата ўқ узиб уни оёғидан яралаган ва қўлга олган. Читать дальше...





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *